• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 июня 2025

Тошкентда бола 3 ёшли укасини OLX’га сотувга қўйиб юборди

У 3 ёшли укасини шўхлиги сабаб гўёки таъзирини бериш мақсадида 150 минг сўм эвазига сотувга қўйди.

1090
0
Сайтдан скриншот

Куни кеча ижтимоий тармоқларда OLX онлайн савдо платформасига 3 ёшли бола сотувга қўйилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А (2012 йилда туғилган ўғил бола) шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда, кичик ёшли укаси А.М (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида (ўзи очган аккаунтдан) эълон жойлаштириб, сотув нархини 150 минг сўм деб кўрсатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттирмоқда.

1090
0

Комментарии