• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 июня 2025

Тошкентда фуқаронинг уйидан 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳвандлик воситалари топилди — видео

Чилонзор туманида яшовчи фуқаро ўз уйида 1,2 кг дан ортиқ гиёҳвандлик моддасини сақлаган. Бу миқдор 6 минг киши истеъмол қилиши учун етарли бўлади.

984
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, Қорадори 2025 кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Чилонзор туманининг мавзеларидан бирида Станислав исмли шахс қўлга олиниб, унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда 5 грамм гиёҳвандлик воситаси топилган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш манзили ҳам холислар билан кўздан кечирилган. Айнан мана шу хонадонда гиёҳвандлик воситалари сақланаётганлиги аниқланган.

Хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилганда мебелнинг тагидан 3 дона қора саллафаннинг ичида турли хил зип-пакетга солинган оқ рангли кукунсимон модда, кўк рангли изолентага ўралган кукунсимон моддалар, электрон тарозилар, зип-пакетлар аниқланди.

Тезкор тадбир натижасида 6000 инсонни заҳарлаши мумкин бўлган, баҳоси 1 миллиард 506 миллион сўмлик 1 килограмм 805 грамм синтетик гиёҳвандлик воситаларининг тарқалиши олди олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси танланган.

984
0

Комментарии