“Юксалиш” ҳаракати томонидан жорий йилнинг апрель-май ойларида 2024-2025-йилларга мўлжалланган Давлат дастурларида Автомобил йўлларида транспорт воситалари ва пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш бўйича белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди.
Ўрганишлар давомида соҳада яратилаётган шароитлар билан бир қаторда, автомобил йўлларида транспорт воситалари ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижросида қатор муаммолар борлиги аниқланди.
Ўрганилган обектларнинг 14 тасида автомобил йўлларининг техник ҳолати қониқарсиз даражада эканлиги, таъмирлаш ишлари сифатсиз ва белгиланган йўл қўрилиш стандартларига зид равишда амалга оширилгани аниқланди.
Масалан, Жиззах вилояти Зафаробод-Чимқўрғон йўналишларидаги йўллар таъмирталаб ҳолатга келганлиги автомобилларнинг ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди.
Андижон вилояти Булоқбоши туманида 4К-92 “Андижон-Нефтепром-Тожикобод” автомобил йўлининг 4-10 км қисмларида жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари сифатсиз бажарилиб, техник нормаларга зид равишда амалга оширилган.
Самарқанд туманидаги "Янги ариқ" МФЙ Фарҳод кўчаси кўп йиллар давомида таъмирланмаган.
Мониторинг давомида 8 та ҳолатда умумий фойдаланишдаги автомобил йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишлари сифатсиз ҳамда белгиланган стандартларга зид равишда бажарилгани сабабли ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиши маълум бўлди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ ва Паркент туманларида ўрнатилган айрим йўл белгилари шаҳарсозлик нормаларига зид равишда (ШНҚ 2.05.02-07) катта дарахт, светофор ёки бошқа обектлар ортига/орасига жойлаштирилган. Натижада, белгиларнинг пиёдалар ва ҳайдовчиларга кўриниши имкониятлари чекланаётганлиги аниқланди.
Қарши шаҳрининг И.Каримов, Мустақиллик, Насаф ва Буюк Турон кўчаларида ўрнатилган йўл белгилари ва қурилмалари дарахтлар ва тўсиқлар орасида қолиб, ҳаракат иштирокчиларига кўринмай қолганлиги маълум бўлди.
17 та ҳолатда аҳоли пунктларида, айниқса, мактаблар, бозорлар атрофи ва аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун зарур бўлган йўлаклар (тротуарлар) таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ва янги йўлаклар сифатсиз қурилганлиги кўринди.
Хусусан, Марғилон шаҳридаги “Узумзор” МФЙ, Туркистон кўчаси ҳудудидаги пиёдалар учун мўлжалланган кўприк ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволдалиги, обектнинг асфалт қопламаси кўчиб, темир устунлар чириш даражасига етиб келгани маълум бўлди.
Хоразм вилоятида шу кунгача қурилиши режалаштирилган 42 км тротуардан фақатгина 1 км қисми қурилган, холос.
Жиззах шаҳри “А.Темур” МФЙ ҳудудида қурилган 3,2 км тротуарнинг 500 метрга яқин қисми, Фориш тумани “Оқтом” МФЙда қурилган 1 км тротуарнинг 100 метрга яқин қисми тупроқ билан текисланмаган.
Ўрганишлар давомида 6 та ҳолатда мактаблар олдида тезликни 30 км/соатгача чеклаш каби огоҳлантирувчи белгилар, пиёдалар ўтиш жойини билдирувчи “зебра” чизиқлари, тезликни пасайтирувчи сунъий нотекисликлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Мисол учун, Музработ туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаб жойлашган автомобил йўлида мактабга яқинлашаётган қисмда тезликни пасайтириш йўл белгилари ўрнатилмаган, йўл чизиқлари ва пиёдалар йўлаги чизиқлари кўринмайдиган ҳолатга келиб қолган.
Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Наврўз кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси яқинида янги асфалт қопламаси ётқизилган, аммо “люк”лар устидаги қопқоқларсиз очиқ қолдириб кетилган. Бу болалар хавфсизлиги учун катта хавф туғдирмоқда.
Мониторинг давомида ногиронлиги бўлган шахсларга йўл инфратузилмасидаги мавжуд ноқулайликларга ҳам эътибор қаратилди.
Масалан, Олтинкўл тумани автомобил йўлида қурилган автобус бекатлари лойиҳасида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш инобатга олинмаган.
Экспертлар томонидан қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди:
- амалдаги Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) ва тегишли норматив ҳужжатларда кўплаб хатолар, мантиқий зиддиятлар, тушуниш қийин бўлган ва мужмал ифодалар мавжуд. Бу эса қоидаларнинг нотўғри талқин қилинишига ва ҳуқуқни қўллашда муаммоларга олиб келмоқда;
- мамлакатда катта миқдорда йўл белгилари етишмайди, айни пайтда кўплаб жойларда белгилар ортиқча, мантиқсиз, бир-бирини такрорлайдиган ёки кераксиз ўрнатилган ("Тўхташ тақиқланган" белгиси каби). Йўл чизиқлари кўпинча эскирган, стандартларга мос келмайди ёки ҳайдовчиларни беихтиёр қоидабузарликка ундайди;
- йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги (йўл белгилари, чизиқлар, светофорлар, йўл қопламасига оид) аксарият техник стандартлар 1986-йилда қабул қилинган ва бугунги
Комментарии