Бош прокуратура хабарига кўра, прокуратура органлари томонидан маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирларида Тошкент шаҳридаги VI – XV асрларга оид “Хонободтепа” археология ёдгорлиги ҳудуди орқали ихтисослашган корхона томонидан 257 метр узунликдаги канализация қувури ўтказилиб, ёдгорликнинг 961 м3 қисмига 27 млрд сўмлик зарар етказилган.
Бундан ташқари, ушбу корхона томонидан ёдгорликнинг яна 160 м3 қисми экскаватор ёрдамида кавланиб, 4,5 млрд. сўмлик зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан корхона мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши таъминланиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Комментарии