• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июня 2025

Ўзбекистонда болаларга ноқонуний диний таълим бериш учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Сенат вояга етмаган шахсга рухсатсиз ва тегишли таълим олмасдан диний таълим берганлик учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Қонун президент томонидан имзолангандан кейин кучга киради.

1132
0
Видеодан кадр

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.

Қонун билан Жиноят кодексининг 229-2-моддасига (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) қўшимчалар киритилиши кўзда тутилмоқда.

Унга кўра, махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз вояга етмаган шахсга диний таълимотдан сабоқ бериш, худди шунингдек вояга етмаган шахсга хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланиб, имзолаш учун президентга юборилди.

1132
0

Комментарии