• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июня 2025

Ўзбекистоннинг пенсия тизими ислоҳотларни талаб қилмоқда — ХВЖ

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) хулосасига кўра, агар мамлакатда тузилмавий ислоҳотлар амалга оширилмаса, аҳолининг қариб бориши пенсия тизимига босимнинг кучайишига олиб келади.

342
0
UzNews.uz

Ўзбекистоннинг пенсия тизими ўрта муддатли истиқболда барқарорлигини таъминлаш ва пенсия даражасининг етарли бўлиши учун янада ислоҳ қилиниши зарур. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича берган хулосасида айтилган.

Жамғарма маълумотларига кўра, 2024 йилда пенсияларга сарфланган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) қарийб 5 фоизини ташкил этган. Бу эса аҳолининг қариши ва давлат секторида юқори даражадаги бандликни акс эттиради. Аҳолининг қариб бориши пенсия тизимига босим кучайишига олиб келиши кутилмоқда, айниқса тузилмавий ислоҳотлар амалга оширилмаса.

Тақдим этилган хулосада мамлакатдаги пенсия тизими молиявий жиҳатдан заифлиги сақланиб қолаётганига эътибор қаратилади. Аҳоли демографик ҳолати ва расмий бандлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, Пенсия жамғармаси танқислигини қоплаш учун давлат трансфертлари зарур бўлмоқда. Банд бўлганларнинг кўпи, айниқса норасмий секторда ишловчилар, пенсия тизимига тўловлар амалга оширмайди, бу эса тизимнинг қамровини камайтириб, давлатга юк бўлишига олиб келмоқда.

ХВЖ қуйидаги чораларни тавсия этмоқда:

1. Пенсия ёшини босқичма-босқич ошириш

ХВЖ пенсия ёшини аста-секин оширишни тавсия қилмоқда. Бу аҳоли умр кўриш давомийлигининг ортишини ҳисобга олиб, пенсия жамғармасига тушадиган юкни камайтиради.

2. Имтиёзли (муддатидан олдин) пенсияга чиқиш имкониятларини қисқартириш

Жамғарма турли касблар, меҳнат шароитлари, жинс ва бошқа мезонлар бўйича мавжуд истиснолар сонининг кўплиги тизим барқарорлигини издан чиқараётганини таъкидлайди. Бундай амалиётларни чеклаш ва аҳолининг пенсия бадалларини тўлаш даврини узайтириш таклиф қилинмоқда.

3. Аҳолининг пенсия тизимига қамровини ошириш

Ҳозирда иқтисодий фаол аҳолининг катта қисми норасмий секторда ишлайди ва пенсия бадаллари тўламайди. ХВЖ бу борада ихтиёрий иштирокни рағбатлантириш, назорат ва йиғимларни бошқаришни кучайтиришни тавсия қилмоқда.

4. Шаффофлик ва ишончни ошириш

Пенсия жамғармасининг бошқарувини яхшилаш, молиявий ҳисоботларни оммага эълон қилиш, ва фуқароларнинг реал тўловларига боғлиқ пенсия тизимига ўтиш зарурлиги таъкидланмоқда. Бу фуқаролар ишончини оширишга хизмат қилади.

5. Пенсия ҳисоб-китобини модернизация қилиш

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсиялар махсус формулалар ва меҳнат стажига асосланиб ҳисобланади. ХВЖ эса бадалларга асосланган тизимни жорий этишни таклиф қилмоқда.

2024 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,19 миллион кишини ташкил этди. Шундан 3,47 миллиони ёшга доир пенсия олади, 476,2 минг нафари ногиронлик бўйича, 248,9 минг нафари боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмоқда.

342
0

Комментарии