25 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух рафиқалари билан бирга "Их Тэнгэр" давлат мажмуаси боғида дарахт экдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик тобора мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Мўғулистон кенг қамровли шериклик муносабатларининг ривожланишида янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.
Ташриф давомида олий мартабали меҳмонлар “Наадам” анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилдилар.
Комментарии