• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2025

Ўзбекистон Улан-Батор кўчаларида сайёҳлик салоҳиятини намойиш этмоқда

Ўзбекистон Президентининг Мўғулистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан мамлакатнинг сайёҳлик имижини тарғиб қилишга қаратилган лойиҳа амалга оширилмоқда.

937
0

Улан-Баторнинг марказий кўчаларидаги энг йирик ЛЕД-экранларда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва табиий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликлар намойиши бошланди. Кадрларда қадимий шаҳарлар, гўзал манзаралар, Ипак Йўли бўйлаб ноёб йўналишлар ва замонавий сайёҳлик обектлари акс этган.

Ушбу аксиянинг мақсади Мўғулистоннинг кенг жамоатчилигини Ўзбекистондаги сайёҳлик имкониятлари билан таништириш, саёҳатларга қизиқишни рағбатлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги туризм алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

LED -экранларда тарғибот ўтказиш Ўзбекистоннинг ташқи туризм бозоридаги ўз мавқеини кенгайтириш бўйича умумий стратегиясининг бир қисмига айланди. Бу стратегия замонавий медиа форматларидан фойдаланиш ва устувор мамлакатлар билан мақсадли ишлашни ўз ичига олади.

937
0

Комментарии