• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2025

ФВВ ва ИИО ходимларига "свет"дан беҳуда сарфлаганларини жазога тортиш ваколати берилмоқда

Янги кўриб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, электр, сув ва газдан ноқонуний фойдаланиш учун белгиланган жарима миқдори оширилмоқда.

1390
0
het.uz

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар қилди. 

Жиноят кодексидаги электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун белгиланган жарима миқдори оширилмоқда. Белгиланган маъмурий жазодан сўнг такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо кучайтирилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир неча моддаларига қўшимча ва аниқлаштирувчи нормалар киритилмоқда.

Жумладан:

• Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жавобгарлиги аниқ белгилаб қўйилмоқда;

• Газ ва электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилмоқда;

• Назорат органи – Ўзэнергоинспекциянинг ваколатлари аниқлаштирилмоқда;

• Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилиши назарда тутилмоқда.

Энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда.

1390
0

Комментарии