• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 июня 2025

Тошкент вилоятида йўловчи автобус ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

1241
0
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, кеча, 23 июнь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-006 “Тошкент–Чирчиқ–Чимён” автомобиль йўлининг 6-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “MAN” русумли автобус ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt русумли енгил автомобилнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

"Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ушбу транспорт воситаларидан ташқари яна бир неча автоуловларга ҳам шикаст етган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган", - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

1241
0

Комментарии