• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2025

Тошкентда 7 та метро бекати вақтинча ёпилади

28 июндан бошлаб соат 05:00 дан 23:00 гача ёпилган бекатлар орасида йўловчилар учун бепул автобуслар ташкил этилади.

1422
0
transphoto.org

“Тошкент метрополитени” ДУК маъмурияти Матбуот хизматининг хабар қилишича, янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим. 

Шу муносабат билан Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ” (14 та бекатлардан иборат) бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлари амалга оширилмоқда.

Режали профилактик ишларни кейинги навбатини амалга ошириш учун 2025 йил 28 июнь санасида бошлаб, “Қурувчилар (12-бекат) - Янгиобод (6-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

"Мазкур бекатлар оралиғи навбатма-навбат ёпилади. Масалан, аввалроқ, 14 бекатдан иккитаси ёпилган эди: Турон-Қипчоқ бекатлари ораси. Энди ишларни жадаллаштириб, кейинги босқичга ўтлик. Бунда, Қурувчилар бекатидан Янгиобод бекатигача, яъни 12-бекатдан 6-бекатгача ёпилади", - дейди “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот котиби Тўйчи Мирзаев.

Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Қипчоқ–Янгиобод–Қипчоқ” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

1422
0

Комментарии