• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2025

Президент Яқин Шарқдаги беқарорлик фонида савдо йўлларига зудлик билан тузатишлар киритишни буюрди

Тегишли идораларга тадбиркорларга экспорт-импорт фаолияти, шунингдек, янги бозорларни топишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

933
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни ташқи савдо ва транспорт-логистика соҳаларида кечиктириб бўлмайдиган чоралар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Сўнгги кунларда Яқин Шарқда рўй берган ҳарбий ҳаракатлар шундоқ ҳам нотинч вазиятни янада кескинлаштирди. Бу Ўзбекистоннинг жаҳонга чиқиш йўлларига ва ташқи савдо алоқаларига салбий таъсир этмай қолмайди.

Шу боис вазиятни тўғри баҳолаб, ташқи савдо, инвестиция, транспорт соҳаларида тезкор чоралар кўриш шартлиги қайд этилди.

Хусусан, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, юкларни бошқа хавфсиз портларга кўчириш зарур. Бу эса, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ташиш харажатининг 30 фоизгача ошишига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳамкор давлатлар билан муқобил йўлларни келишиш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа дахлдор идоралар раҳбарларига тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан ишлаб, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш, маҳсулотларига қўшимча бозорлар топиш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришни изчил давом эттириш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.

933
0

Комментарии