• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 23 июня 2025

Рақобат қўмитаси букмекерлик хизматларини реклама қилган 4 нафар блогерга нисбатан иш очди

Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги таҳлил қилинди.

1332
0

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда ижтимоий тармоқларда бир неча юз минглаб кузатувчиларига эга бўлган блогерлар ўзларига тегишли саҳифаларда букмекерлик хизматларини реклама қилаётган ҳолатлари кузатилган.

Хусусан, "Мелбет" букмекерлик товар белгисидан фойдаланган, шунингдек қимор ўйинларини тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари орқали жойлаштирилган видео-роликлар қуйидаги шахсларга тегишли эканлиги аниқланди:

фуқаро Шодиев Жасурбек Ғуломжон ўғли (jasjannew);

фуқаро Нормаматов Дадабек Бахром ўғли (allme. uz);

фуқаро Рахматов Шерхон Лутфулло ўғли (sherxon.zdss);

фуқаро Хасанбоев Хожиакбар Зулхайдар ўғли (hojiakbar_ku).

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.

Эслатиб ўтамиз, "Реклама тўғрисида"ги Қонунига кўра, мамлакат ҳудудида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади. Бундай фаолиятни реклама қилиш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

1332
0

Комментарии