• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июня 2025

Тошкентда фуқаро машина ойнасидан мушукни қатнов йўлига улоқтирди

Ушбу фуқарога нисбатан жазо тайинланди.

1309
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда фуқаро автомашина ойнасидан мушукни йўлнинг қатнов қисмига улоқтирганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 июнь куни Миробод тумани ҳудудида 1986 йилда туғилган З.Х. Nexia ойнасидан мушукни йўлнинг қатнов қисмига улоқтириб, ҳаракатни давом эттирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур моддага асосан ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

1309
0

Комментарии