• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 2025

Президент Китоб туманидаги олтин конини аукцион асосида тадбиркорларга бермоқчи

Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. 100-150 миллион доллар пул тикаман деган тадбиркорлар кўп.

787
0
prezident.uz

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф давомида вилоятдаги табиий бойликларни иқтисодиётга жалб қилиш бўйича янги топшириқлар берди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди. 

Шу билан бирга, вилоятдаги 12 та конга саноат кириб бормаган. Ҳозирда қурилиш материаллари соҳасида 150 миллион долларлик 16 та лойиҳа тайёрланган. Мутасаддиларга тегишли конларни аукционга чиқариш топширилди.

Китобдаги 100 гектар майдонда 20 тонна олтин захираси аниқланган. Табиатга зарар етказмасдан ёпиқ усулда олтинни қазиб олишга 100-150 миллион доллар пул тикаман, деган талабгорлар кўп. Ушбу конни ҳам аукционга чиқариш зарурлиги қайд этилди.

Китобдаги яна 5 та истиқболли майдонда 39 тонна олтин, Чироқчида 10 минг тонна ноёб металлар ресурси аниқланган. Бу майдонларда геология ишларини бошлаш топширилди.

787
0

Комментарии