• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 2025

"Ўзатом" ва "Росатом" Ўзбекистонда йирик атом электростанцияси қурилиши бўйича келишув имзолади

Ўзбекистон ва Россия йирик атом электростанцияси (АЭС) қурилиши лойиҳаси шартлари бўйича келишувни имзолади. "Ўзатом" агентлиги раҳбарининг сўзларига кўра, бу нафақат энергетик хавфсизлик, балки иқлим мақсадларига ҳам хизмат қилади.

920
0
Видеодан кадр

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергетикаси агентлиги — "Ўзатом" ва Россиянинг "Росатом" давлат корпорацияси "Ўзбекистон Республикасида йирик АЭС қурилиши лойиҳасини амалга оширишнинг асосий шартлари тўғрисида"ги келишувни имзолашди.

Ҳужжатлар имзолаш маросими 2025 йилдаги Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида "Ўзатом" директори Азим Аҳмадхожаев ва "Росатом" Бош директори Алексей Лихачёв ўртасида бўлиб ўтди. 

"Ўзбекистонда қурилаётган кичик модулли электростанция – бу замонавий кичик АЭСнинг дунёдаги биринчи экспорт маҳсулотидир. Ҳозирда ушбу лойиҳани кенгайтириш устида ишлаяпмиз ва гигаватт синфидаги яна икки йирик энергетик блок қурилиши бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда", - дейди Алексей Лихачёв. 

Келишувда икки доимий қулайликка эга ВВЭР-1000 турдаги энергия блокларини қуриш ҳамда буни тўртта блокгача кенгайтириш имконияти назарда тутилган. "Росатом"да таъкидланишича, лойиҳа Россия технологияларига асосланган бўлиб, улар ўз самарадорлиги ва хавфсизлигини Россия ҳамда Хитойдаги объектларда исботлаган.

"Ўзбекистон миллий атом дастурини жадал ривожлантирмоқда. Атом саноати масаласи бизнинг юртимиз учун жуда долзарб. Марказий Осиёдаги кам сонли давлатларданмизки, бизнинг раҳбаримиз ўз президентлик фаолиятининг илк ойларидаёқ тинч атомга содиқлигини очиқ баён қилган. У кишининг шахсий ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли тарихдаги энг йирик технологиявий скачиқиш остонасида турибмиз.

Бугун биз "Росатом"даги ҳамкасбларимиз билан тарихий лойиҳани – кичик қувватли илк АЭС қурилиши лойиҳасини амалга оширишни бошладик. Шунингдек, илк бор Евроосиё маконида интеграция имкониятини кўриб чиқмоқдамиз: йирик блоклар ва кичик модулли реакторларни уйғунлаштириш. Бу нафақат энергетик хавфсизликка, балки иқлим мақсадларига, газ ўрнини босиш ва саноат ривожига хизмат қилади", - Азим Аҳмадхожаев.

Эслатиб ўтамиз, кичик АЭС қурилиши бўйича келишув 2024 йил баҳорида эришилган эди, кузда эса лойиҳа ишлари ва ҳужжатлар ишлаб чиқилиши бўйича протокол имзоланган эди.

920
0

Комментарии