• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 20 июня 2025

InfinBANK'дан ХИСМК линияси бўйича исломий молиялаштириш: бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

InfinBANK Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси линияси доирасида “Мурабаха” битими асосида исломий савдо молиялаштиришидан фойдаланишни таклиф қилмоқда.

600
0

Мазкур маҳсулот исломий молиялаштириш тамойилларига тўлиқ мос келади ва хомашё, машина, ускуна ҳамда бошқа (импорт ёки маҳаллий) товарларни харид қилиш орқали савдо ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга эҳтиёж сезаётган хусусий ва давлат корхоналари томонидан фаол қўлланилмоқда.

“Мурабаха” битими асосида ХИСМК линияси орқали молиялаштириш — бу бизнесни қўллаб-қувватлаш учун реал восита ҳисобланади. Молия маблағларини шаффоф шартларда самарали жалб этиш муҳим бўлган компаниялар томонидан бу хизматга бўлган талаб ортиб бормоқда. InfinBANK тўлиқ ҳуқуқий ва техник кўмакни таъминлайди ҳамда мижозларга юқори даражадаги хизмат ва ишончлиликни кафолатлайди.

ХИСМК молиялаштириш нимани таклиф қилади:

• Битим муддати: 12 ойгача;
• Устама: SOFR (6, 9 ёки 12 ойлик) + йиллик 2,5% (ҳозирда — 7% дан 7,5% гача);
• Лойиҳанинг суммаcи: 100 000 дан 5 000 000 АҚШ долларигача;
• Тўлов: бутун муддат давомида тенг қисмларда (минимал интервал — 3 ой);
• Кафолат: InfinBANK ХИСМК фойдасига сўзсиз ва изоҳларсиз кафолат тақдим этади;
*банк кафолати тақдим этиш шартлари индивидуал тартибда белгиланади.

Нима учун бизнес InfinBANK билан “Мурабаха”ни танлайди:

Шаффофлик ва шариатга мослик

“Мурабаха” битимида актив мижоз сўрови асосида харид қилинади ва келишилган устама билан сотилади. Бу кредит эмас — фоиз ҳисобланишини истисно этувчи ва исломий меъёрларга мувофиқ савдо операциясидир.

Реал секторни қўллаб-қувватлаш

Молиялаштириш импорт ва ички бозордан товарлар, хомашё ва материаллар, ускуна, транспорт ҳамда бошқа моддий бойликларни харид қилиш учун тақдим этилади — яъни компания ривожига хизмат қиладиган барча йўналишлар қамраб олинади.

Мослашувчан шартлар

Турли тўлов вариантлари, йирик сумма, рақобатбардош ставка ва битимнинг тезкор тузилмаси ушбу маҳсулотни кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда йирик корхоналар учун қулай қилади.

Барқарор ва этик молиявий ечимларга бўлган қизиқиш ортиб бораётган бир пайтда, ХИСМК линияли бўйича “Мурабаха” битими ўсиш ва ривожланишга йўналтирилган мижозлар учун ҳануз долзарб ва талаб юқори бўлган восита бўлиб қолмоқда.

Агар сизнинг компаниянгиз аниқ ва тушунарли шартларда, яширин тўловларсиз ҳамда халқаро исломий амалиёт доирасида молиялаштириш имкониятларини излаётган бўлса — бугуноқ InfinBANK’ка мурожаат қилинг. Бизнинг мутахассислар битимнинг барча босқичларида — ариза топширишдан то молиялаштириш тўлиқ якунлангунча — сизга тўлиқ кўмак кўрсатадилар.

Банк ҳақида:

InfinBANK — замонавий ва анъанавий банк маҳсулотларини, жумладан исломий молиялаштиришни тақдим этувчи универсал молиявий муассаса. Биз Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсиши ва адолат, шаффофлик ҳамда ҳамкорлик тамойилларига мос келувчи молиявий ечимларнинг ривожланиши йўлида фаол ишлаймиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 17 B;
Телефон: +998712025060;
Сайт: infinbank.com.

Реклама ҳуқуқлари асосида

600
0

Комментарии