• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 2025

Россияда ўзбекистонлик йигит вояга етмаган қизни ўғирлаб кетди

Екатеринбургда 24 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

1846
0
КП-Екатеринбург

Екатеринбургда ёш қизни ўғирлашда гумон қилинаётган 24 ёшли ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқароси Ю.Б. Екатеринбургда вояга етмаган қизни ўғирлашда гумонланиб қўлга олинган.

Куни кеча Чкалов туман суди унга нисбатан 1 ой 30 кун муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган.

Ю.Б. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 126-моддаси 2-қисми "д" бандида (Вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган одам ўғирлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, эркак 14 ёшли қизни йўлдан уриб, Екатеринбургдан Челябинскка олиб кетган. Қизалоқ икки ҳафтача қидувда бўлди.

1846
0

Комментарии