• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 2025

Ўзбекистонда салкам 516 минг гектарда ҳудудда чигиртка тарқалгани аниқланди

Чигирткаларга қарши курашнинг асосий тадбирлар Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ўтказилмоқда.

1233
0
Иллюстрация

Ўзбекистоннинг ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш давом этмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Матбуот хизмати. 

Қайд этилишича, 19 июнь ҳолатига кўра, 875 минг 87  гектарда мониторинг олиб борилган. 515 минг 830  гектарда чигиртка тарқалгани аниқланган. Шунингдек, 507 минг 181 гектарда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.

Асосий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Тошкент вилоятларида давом этмоқда.

"Юқорида қайд этилга ҳудудларда саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишловлар олиб борилмоқда.Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида асосий ўчоқлар бартараф этилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати 24/7 режимида фаолият олиб бормоқда. Эрта тонгда ва кечки вақтда кимёвий курашлар олиб борилиб, кундузи мониторинг ўтказилиши йўлга қўйилган.

Мурожаатлар 1288 ёки 712021000 телефон рақамлари орқали кун-у тун қабул қилинмоқда. Кимёвий ишловлар олиб борилиши ва препаратлар бепул.

1233
0

Комментарии