• 12 532 сум
    75.53
  • 14 538 сум
    76.41
  • 160 сум
    1.46
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 532 сум
    75.53
  • 14 538 сум
    76.41
  • 160 сум
    1.46
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 20 июня 12:51

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз бўлиб, ҳарорат +42 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ҳафта якунидан кузатиладиган об-ҳавони маълум қилди.

132
0
UzNews.uz

Бугун, 20 июнь куни кундузи Ўзбекистон ҳудуди бўйича +34...+37 даража бўлган нисбатан қулай ҳарорат фонида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Дам олиш кунлари ҳарорат яна +38...+40 даражагача, жанубда +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда шамолнинг кучайиши 20-22 м/с га етиши мумкин.

20-22 июнда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда: ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи +35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари +37...+40 даражагача кўтарилади.

132
0

Комментарии