• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июня 2025

Ўзбекистондаги 2 мингга яқин автобус бекатлари талаб даражасида эмаслиги аниқланди

Рақобат қўмитаси 2 800 дан ортиқ автобус бекатларда текширув ўтказди. Уларнинг кўпларида иссиқ ва совуқ ҳаводан ҳимояланмагани, ногиронларга шароит йўқлиги, ёритгичлар ўрнатилмаганлиги каби камчиликлар аниқланди.

1134
0
Ижтимоий тармоқ

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганилган 2 800 дан ортиқ автобус бекатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати. 

Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатлар, шунингдек ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан қолдирилаётган мурожаатларда автобус бекатлари белгиланган талаб даражасида эмаслиги ва унда йўловчилар учун етарли даражада қулайликлар яратилмаганлиги юзасидан кўплаб эътирозларини билдиришмоқда.

Мазкур мурожаатлар асосида Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан танланма усулида 2 800 тадан ортиқ бекатлар фаолияти ўрганиб чиқилган. Ўрганишларда уларда белгиланган нормаларга номувофиқ фаолият кўрсатаётган баъзи бекатларда қуйидаги камчиликлар аниқланган:

— 286 та ҳолатда - кутиш залларининг учта томони махсус тўсиқлар билан ёпилмаганлиги сабабли йўловчилар иссиқ ва совуқ ҳаводан ҳимояланмаган;
— 210 та ҳолатда - кутиш залларида савдо шохобчалари жойлаштирилган;
— 387 та ҳолатда - ногиронлар учун махсус кўтарма пандуслар мавжуд эмас;
— 412 та ҳолатда - кутиш залларида электр ёритгичлар ўрнатилмаган;
— 57 та ҳолатда - ёмғир, қор ва шамолли кунларда йўловчилар учун павильон мавжуд эмас;
— 156 та ҳолатда -бекат номи ёзилган кўрсаткич қўйилмаган;
— 255 та ҳолатда - йўналишнинг тартиб рақами мавжуд эмас.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 482-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари”да шаҳар атрофи йўналишларидаги бекатлар йўловчиларнинг у ерга хавфсиз ва қулай келишини таъминлашни ҳамда қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши ва уларда қуйидагиларга эга бўлиши керак:

— павильонни жойлаштириш учун асфальтланган майдончалар ва йўловчиларнинг бекатга келиши учун асфальтланган йўлкалар;
— йўловчиларнинг ёмғир, қор, шамолдан бекиниши (ҳимояланиши) учун павильон;
— бекатнинг номи ёзилган кўрсаткич;
— йўналишлар бўйича кўрсаткичлар.

Таъкидланишича, Қўмита томонидан ўрганишда аниқланган юқоридаги каби камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Транспорт вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига тегишли кўрсатма юборилган.

— совуқ ва иссиқ ҳаводан йўловчиларни ҳимоя қилиш мақсадида кутиш залларининг камида 3 та томони махсус тўсиқлар билан ёпилган бўлиши;
— қатновларнинг тиғиз пайтида мазкур бекатлар майдони 4 та йўловчи учун камида 1 м2 ни ташкил этиши;
— савдо шохобчалари кутиш залларидан ташқарида жойлашиши;
— ногиронлар учун махсус кўтарма пандуслар билан жиҳозланиши;
— кутиш залининг ҳар 10 м2 учун камида 1 та ўриндиқ (скамейка) ўрнатилиши;
— кутиш залларида йўловчилар учун қўшимча чиқиш эшиклари мавжуд бўлиши;
— бекат ташқариси ҳамда кутиш залига алоҳида чиқинди қутилари ўрнатилиши;
— кутиш заллари электр ёритгичлар билан таъминланган бўлиши;
— бекат конструкцияларида рекламаларни жойлаштиришга рухсат бермасликдан иборат қатор талаблар белгиланган.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 482-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари”да шаҳар атрофи йўналишларидаги бекатлар йўловчиларнинг у ерга хавфсиз ва қулай келишини таъминлашни ҳамда қонунчилик талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши ва уларда қуйидагиларга эга бўлиши керак:

— павильонни жойлаштириш учун асфалтланган майдончалар ва йўловчиларнинг бекатга келиши учун асфалтланган йўлкалар;
— йўловчиларнинг ёмғир, қор, шамолдан бекиниши (ҳимояланиши) учун павильон;
— бекатнинг номи ёзилган кўрсаткич;
— йўналишлар бўйича кўрсаткичлар.

1134
0

Комментарии