"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва "Ҳудудгазтаминот" АЖ ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.
Назорат тадбир давомида Пахтаобод туманида жойлашган "М. М. А." МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида газ ҳисоблаш ускунасининг импульс найчасига ташқи таъсир ўтказилгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 2 млрд 541 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии