Daily Mail нашрининг ёзишича, ҳодиса жумага ўтар кечаси Бразилиянинг Мато Гроссо-ду-Сул штатидаги Рио-Верде-де-Мато-Гроссо кичик шаҳарчасида содир бўлган. Эр-ҳотин суҳбатлашиб ўтирган вақтида, уларнинг 2 ёшли фарзанди стол устида турган Глоcк 9 мм тўппончани қўлига олиган.
Бола тўппончани ўйнаб, бехосдан онасига ўқ узган. Ўқ овозидан сўнг аёл, эҳтимол, шок ҳолатида, ўрнидан туриб танасидаги жароҳатларни кўздан кечирган. У бир неча қадам юриб, йиқилган. Унинг турмуш ўртоғи биринчи ёрдам кўрсатишга уринган. Аёл шифохонага олиб кетилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Қайд этилишича, эр ва хотин суҳбатга берилиб кетганидан бола тўппончани қандай қилиб қўлига олганини пайқашмаган.
Марҳуманинг эри фермер бўлиб, унда қуролга лицензия бўлган. Нашрининг ёзишича, айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эркак эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдириш моддаси бўйича айблов қўйиши кутилмоқда.
У ўғлига қарашни давом эттира оладими ёки ёш бола маҳаллий ижтимоий хизматга қаратиладими, аниқ эмас.
Комментарии