Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўлда тезликни ошириб, манёвр қилиб юргани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 10 июль куни Андижон шаҳар Боғишамол даҳаси ҳудудида ҳудуди содир этилган. Porsche Taycan ҳайдовчиси қоидабузарлик содир этиб, ушбу ҳаракатни олд ўриндиқда ўтирган йўловчига видеога олдирган ва ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
"10 куни Боғишамол йўлига чиқиб, қизиқиб, "босиб" кўрдим. Шеригим видеога олганди, уни ўзининг Instagram’ига қўйибди", - дейди ҳайдовчи.
Ҳолат юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилган ва автомобиль жарима майдонига қўйилган.
Комментарии