• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июня 2025

Бу ҳафта +44 даражагача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

408
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, 17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳам ҳаво дим бўлади. Фақат эрталабки соатларда ҳарорат бироз 24-27 даражагача пасаяди. Ҳафта охирида ҳарорат бироз пасаяди, ҳудуднинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража, жанубда 39-41 даража атрофида бўлади. Шу кунларда Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда. 16-18 июнь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-21 июнда республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тоғли ҳудудларда 20 июнь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Тошкентда асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат бугун кундузи 36-38 даража, 17-19 июнда 38-41 даражагача, 20 июнда 35-37 даража бўлади.

408
0

Комментарии