• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июня 2025

Қашқадарёда солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари пора билан ушланди

ДХХ Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосарини $3 минг пора билан қўлга олди.

688
0
ДХХ

Маълум қилинишича, Қамаши туманида яшовчи 1981 йилда туғилган муқаддам судланган шахс 360 млн сўмлик солиқ қарздорлигини тўламаганлиги сабабли Иқтисодий суд томонидан банкрот деб топилган ғишт ишлаб чиқарувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини тўлиқ тўламасдан, заводга нисбатан қўйилган тақиқни ўзининг мансабдор танишлари орқали бекор қилдириб, унинг фаолиятини тиклаб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 4000 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур фуқаро олдиндан 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган Қамаши туман солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ҳам 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан икки қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

688
0

Комментарии