• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 июня 2025

Эрондаги Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали эвакуация қилинди

Эронда бўлиб турган хорижий дипломатлар, уларнинг оила аъзолари ва бошқа фуқаролар Туркманистон ҳудуди орқали эвакуация қилинди.

955
0
IRNA

Туркманистон эвакуация учун ўз ҳудудини тақдим этди ва Эрондан келган чет эл фуқароларига гуманитар ёрдам кўрсатди. Туркманистон давлат чегарасини 120 га яқин киши - Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлатлар фуқаролари кесиб ўтди. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Эвакуация қилинган фуқароларга транспорт, озиқ-овқат, меҳмонхона ва энг зарур нарсалар билан ёрдам кўрсатилди.

Инсонпарварлик ёрдами доирасида Туркманистоннинг тегишли давлат идоралари хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Туркманистон БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йилида инсонпарварлик, халқаро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқлигини таъкидлади.

955
0

Комментарии