• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июня 2025

“Тухум барак” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Таом Хоразм вилоятидан келиб чиққанлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк обекти сифатида давлат реэстрига киритилган.

662
0
gastronom.ru

Адлия вазирлиги томонидан Хоразм вилоятига хос бўлган “Тухум барак” миллий таоми географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур таом ўзига хос тайёрланиш усули, таркиби ва қадимий анъаналарга асосланганлиги билан ажралиб туради. “Тухум барак” асосан Хоразм вилояти аҳолиси орасида кенг тарқалган бўлиб, ушбу ҳудуднинг бой маданий-гастрономик меросини акс эттиради.

"Географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилиши бу таомни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, сифат ва нуфузини сақлаб қолиш ҳамда Хоразмнинг ҳудудий бренди сифатида тарғиб қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум бир ҳудудга хослиги ва айнан шу ҳудуд омиллари билан боғлиқ алоҳида сифатларга эга эканлигини билдирувчи интеллектуал мулк объекти ҳисобланади", - дейилади хабарда.

662
0

Комментарии