• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июня 2025

Юрия-Фарм халқаро стандартларга мувофиқ локализацияни жорий этмоқда

IV Халқаро фармацевтика форумида “Дори воситаларини ишлаб чиқаришда инновациялар: локализация тажрибаси ва халқаро стандартларни жорий этиш” мавзусидаги сессия доирасида “Юрия-Фарм” компаниялар гуруҳининг Ўзбекистондаги раҳбари Ярослав Пишак иштирок этди.

806
0

У ўз маърузасида компаниянинг глобал сифат стандартларини маҳаллий ишлаб чиқаришга интеграция қилиш борасидаги тажрибасини тақдим этди ва “Юрия-Фарм” фармацевтика ишлаб чиқаришининг инновацион, барқарор, самарали ҳамда мутахассислар ишончига асосланган моделини қандай шакллантираётгани ҳақида гапирди.

“Биз учун локализация — бу муроса эмас, балки энг яхши жаҳон тажрибаларига мос маҳсулотлар яратиш имкониятидир. Биз ‘маҳаллий — демак сифатли’ тамойилига амал қиламиз”, — деди Ярослав Пишак.

Компания технологик модернизация, мутахассисларни ўқитиш ва GMP стандартларини жорий этишга фаол сармоя киритмоқда. Натижада, маҳаллий ишлаб чиқариш глобал фармацевтика тенденцияларига мос ҳолда ривожланаётган намунавий моделга айланмоқда.

“Юрия-Фарм” тажрибаси шуни кўрсатадики, Украина фармацевтика компанияси минтақавий бозорда ўзгаришлар локомотивига айланиши, нафақат қонунчилик талаблари, балки одамлар кутган сифат ва ишончга ҳам жавоб берадиган ечимлар таклиф қилиши мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида




806
0

Комментарии