Бугун, 13 июндан бошлаб, республика ҳудудига жанубдан қуруқ ва бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Маълум қилинишича, республика бўйлаб, кам булутли об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади. Бугун кундузи ҳарорат +33…+35 даража бўлади, дам олиш кунлари +36…+38 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудлардаэса +40…+42 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда: асосан, кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат бугун кундузи +35 даража атрофида, дам олиш кунлари +36…+38 даража бўлади.
Комментарии