• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июня 2025

Исроилдаги ўзбекистонликлар ракета ҳужуми туфайли ҳушёрликка чақирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Исроил ҳудудида яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган мамлакат фуқароларига шошилинч мурожаат йўллади. Бунга ракета ҳужумлари хавфи сабаб бўлди.

1136
0
Архив фото

Эрон ва Исроил ўртасидаги ракета отишмалари кутилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси фуқаролардан тезкор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди. Унга кўра, 

1. Ракета ҳужумлари пайтида тезлик билан бомба бошпаналарига киринг.
2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронт орти қўмондонлиги билдиришномалари ва огоҳлантиришларига амал қилинг.
3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юринг.

Агар сизга шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилинг:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

• Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054 485 1397
 • Электрон почта: [email protected]

Маълумот учун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига зарба берган эди. Исроил ҳам Теҳроннинг жавоб зарбаларини кутган ҳолда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

1136
0

Комментарии