• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 12 июня 2025

Сардор Рустамбоев Ўзбекистоннинг Малдив оролларидаги биринчи элчиси этиб тайинланди

Малдив ороллари президенти билан учрашувда мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва қўшма турпакетларни ишлаб чиқиш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича келишувларга эришилди.

1532
0
"Дунё" АА

Ўзбекистон Мальдивга тайинланган биринчи элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида жойлашган) Сардор Рустамбоев бугун ушбу мамлакат президенти Муҳаммад Муиззуга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Мальдив ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда келажакдаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Президент Муҳаммад Муиззу Мальдив Республикаси Ўзбекистон билан БМТ, ИҲТ, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида томонларни қизиқтирган масалалар, жумладан, иқлим ўзгариши, барқарор ривожланиш ва минтақавий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

1532
0

Комментарии