• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 12 июня 2025

Ўзбекистоннинг Ирландиядаги янги элчиси тайинланди

Ушбу лавозимга Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Исландиядаги элчиси Равшан Усмонов тайинланди.

1038
0
"Дунё" АА

Ўзбекистоннинг Ирландияга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшан Усманов (қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган) мазкур давлат Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Протокол департаменти бошлиғи Ральф Викторига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ирландия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр алмашилди.

Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида алоқаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалиги, ИКТ, фармацевтика ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳаларини истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.

Учрашув сўнггида Ирландия томони Ўзбекистон элчисига икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Усманов 2023 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси сифатида Лондон шаҳрига келган эди. 2024 йил 16 май куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироли Чарльз III га ишонч ёрлиқларини топширган эди. 2025 йил февраль ойида эса у бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг биринчи элчиси сифатида Исландия Президенти Халла Томасдоттирга ишонч ёрлиқларини топширган.

1038
0

Комментарии