Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди
Қайд этилишича, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни кунларда мамлакатда кўп қаватли уй-жой фондининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ва баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Бу тадбирлар аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида профилактик тарзда амалга оширилмоқда.
"Ҳозирда ҳеч қандай расмий ҳухжатларга эга бўлмаган битта объектда сейсмик талабларга мос келмаслик ҳолати аниқланган. Фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу объект бўйича белгиланган тартибда тегишли чора-тадбирлар кўрилган. Айни вақтда оммавий равишда уй-жойларни бузишга оид ҳеч қандай қарор ёки режа мавжуд эмас", - дейилади хабарда.
Комментарии