HUMANS молиявий сервиси Octobank АЖ банк тизимидан узилиши ва Octobank АЖ ушбу билан HUMANS" МЧЖ билан ўзаро ҳисоб-китоблар (Клиринг)га хизмат кўрсатиш ва HUMANS молиявий хизмати доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўхтатилиши тўғрисида расман маълум қилди.
Қайд этилишича, бундай қарор HUMANS МЧЖ томонидан шартномавий муносабатларнинг мунтазам равишда бузилиши ва қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабабли қабул қилинган.
“Қайд этиш лозимки 2020 йилдан бери томонлар ўртасида молиявий хизматни биргаликда амалга ошириш бўйича келишув амал қилиб келган бўлиб, унда Octobank АЖ ҳамкор сифатида иштирок этган. Octobank АЖ шартнома шартларини лозим даражада бажариб келган бўлсада, бироқ HUMANS МЧЖ томонидан амалга оширилган клиринг оператсиялари бўйича қарздорлик ва кўрсатилган хизматлар учун комиссия қопланмасдан келмоқда.
Шунингдек, ҳозирда Тошкент туманлараро иқтисодий судида даъвогар Оcтобанк АЖнинг жавобгар HUMANS МЧЖдан жами 500 млрд сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш кўриб чиқилмоқда.
HUMANS МЧЖ билан ўзаро ҳамкорликни тўхтатиш Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади”, - дейилади хабарда.
Хизматни ўчириш 2025 йил 13 июнь куни соат 18:00 дан бошланади.
Комментарии