• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 2025

Uzum Market YandexGo UB устидан Рақобат қўмитасига шикоят билан чиқди

Рақобат қўмитаси YandexGo UB'га реклама рўлигида Uzum Market'га қарши инсофсиз ҳаракат қилингани сабаб иш қўзғатди.

1413
0
Видеодан кадр

Рақобат қўмитаси Матбуот хизмати хабарига кўра, Uzum Market МЧЖ ХКнинг мурожаати келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатда YandexGo UB МЧЖ томонидан телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Yandex Market бўйича реклама ролигида YandexGo UB МЧЖ томонидан Uzum Market МЧЖ ХКга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётганлигини ҳамда унинг ишчанлик обрўсига путур етказаётганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган. 

Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан YandexGo UB МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

1413
0

Комментарии