• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 июня 2025

Қўқонда "Ҳизб ут-Таҳрир"нинг яширин гуруҳи аъзолари ушланди

Улар "Ҳизб ут-Таҳрир" томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

1091
0
Видеодан кадр

Ҳуқуни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Ҳизб ут-Таҳрир" диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган, муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотига аъзо бўлиб, ЖКнинг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.

2024-2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари "Ҳизб ут-Таҳрир" ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

Шунингдек, Telegram мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТга тегишли материаллар билан мунтазам танишиб боришган.

"Гуруҳнинг 1971 йилда туғилган аъзоси ҳам муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб, 2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади," - дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

1091
0

Комментарии