• 12 050 сум
    61.42
  • 13 686 сум
    21.8
  • 153 сум
    -0.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 050 сум
    61.42
  • 13 686 сум
    21.8
  • 153 сум
    -0.2
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
13 октября 2020

ССВ Зангиотадаги шифохонада электр тармоғи узилиши бўйича муносабат билдирди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “свет” ўчиши натижасида кўплаб ўлим қайд этилгани айтилганди.

1674
0
Муҳаммад Амин / ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида электр таъминоти узилиб қолиши ортидан 300 дан ортиқ ўлим қайд этилгани ҳолати бўйича муносабат билдирди.  

Тарқалган хабарларда COVID-19 марказида аҳвол ёмонлашиб, кислород концентраторига уланган беморларнинг кўпчилиги вафот этгани айтилганди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 июлидан беморларни қабул қила бошлаган Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси янги ва замонавий талабларга мослаб қурилган. Кеча Зангиотадаги шифохонада электр энергияси узилмаган. 

Касалхонада бирорта ҳам ўлим қайд этилмаган. Шифохонада электр узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 3 та дизель генератори ўрнатилган. Барча шифокорлар коронавирус билан курашга жалб қилинган бир вақтда бундай бўлиши ақлга сиғмайди, дейилади муносабатда.

1674
0