• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 2025

Тошкент аэропортида учиб келиш зали реконструксиясининг биринчи босқичи якунланди

Учиб келиш залининг майдони 2100 квадрат метрга ошди. Барча ишлар якунлангач, терминал майдони 10 000 квадрат метрдан ошади ва унинг ўтказиш қобилияти соатига 2400 йўловчига етади.

1114
0
Uzbekistan Airports

Аввалроқ, "Тошкент халқаро аэропорти" нинг учиб келиш зали кенгайтирилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш зали кенг кўламли реконструкциясининг биринчи босқичи якунланди ва залнинг янгиланган ўнг қисми фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports АЖ Матбуот хизмати хабар қилди. 

Қайд этилишича, залнинг умумий майдони кенгайтирилди, автотранспорт ва автобуслар учун янги йўлак қурилди, 120 ўринли автотураргоҳ ташкил этилди ва яшил ҳудуд барпо этилди.

Бино фасадининг кенгайиши учиб келиш зали майдонини 2100 кв.м га ошириш имконини берди. Натижада, божхона ҳудуди кенгайтирилди, қўшимча юк карусели ўрнатилди, терминал ичида кутиб олувчилар учун илк бор 120 ўриндиқли ҳудуд ташкил этилди.

"Бугун терминалнинг ўнг қисмини кенгайтириш ишлари якунланди. Чап қисмини реконструкция қилиш эртадан бошланади. Аэропорт фаолиятини тўхтата олмаганимиз учун босқичма-босқич ишларни амалга оширишни режалаштирганмиз. Ноябрдан июнгача об-ҳаво шароити ва йўловчилар оқими юқори (кунига 200 тагача рейс) бўлишига қарамай қурилиш ишлари узлуксиз амалга оширилди. Вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз ва сабр-тоқат учун миннатдорчилик билдирамиз. Ишларимиз натижаси пойтахтнинг барча меҳмонларини хурсанд қилишига ишонамиз”, - дея хабар берди Uzbekistan Airports АЖ қурилиш бошқармаси мутасаддилари.

Кутиб олувчилар майдонидан ташқари, қисқа муддатли тўхташ учун залга туташган махсус ажратилган йўлак очилди. Энди зал олдига таксида ҳам, шахсий автомобилларда ва автобусларда ҳам кириш мумкин - йўлакда туриш вақти жўнаб кетиш залидаги йўлак каби 10 дақиқани ташкил этади.

Реконструкциянинг иккинчи босқичини 2025 йил охиригача якунлаш режалаштирилган. Унинг давомида қўшимча юк ташиш камарини ўрнатиш, кафелар, дўконлар ва бошқа хизматлар жойлашган кутиб олувчилар ҳудудини кенгайтириш назарда тутилган.

Якуний босқич — келиш ва жўнаш залларини ягона терминал мажмуасига бирлаштириш. Ишлар якунлангач, терминалнинг умумий майдони 10 000 кв.м дан ошади, ўтказиш қобилияти эса соатига 2400 йўловчига етказилади.

1114
0

Комментарии