• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 11 июня 2025

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Болгария президенти билан учрашди

Мулоқот давомида парламентлараро муносабатларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

1049
0
Олий Мажлис Сенати

Кеча, 10 июнь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева  IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун Ўзбекистонга расмий ташриф буюрган Болгария президенти Румен Радев билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон парламенти юқори палатаси раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, Болгария президентининг ташрифи икки томоннинг ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришга интилишини тасдиқлашини таъкидлади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Болгариямуносабатлари 28 та икки томонлама ҳужжатни ўз ичига олган мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асосда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Болгария президенти Румен Радев мамлакатимизда бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий ривожи ҳамда халқаро инвестициявий ҳамкорлик учун муҳим платформа эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мулоқот давомида парламентлараро муносабатларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада парламентлараро мулоқотнинг ўрни ва аҳамиятига урғу берилиб, Болгария президентининг Олий Мажлис Сенатига ташрифи парламентлар ўртасидаги  ҳамкорликни фаоллаштиришга кучли туртки бўлиши қайд этилди.

Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан палаталар ва тегишли қўмиталар раҳбарлари даражасида мунтазам учрашувлар ўтказиш, парламентлараро дўстлик гуруҳларининг қўшма режаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш лозимлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.

1049
0

Комментарии