• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 июня 2025

Рақобат қўмитаси Beeline'га тарифларни қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма хати юборди

Абонентлар томонидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Жумладан, тариф нархлари ошиши, қўшимча хизмат ва пуллик контент хизматларга уланиши, ҳисоб-китоблардаги муаммолар, хизмат сифати кабилар.

1201
0
UzNews.uz

Рақобат қўмитасининг хабар қилишича, Beeline мобил алоқа хизматлари абонентларидан шикоятлар келиб тушган. Асосий шикоятлар тариф нархлари ошиши, қўшимча хизмат ва пуллик контент хизматларга уланиши, ҳисоб-китоблардаги муаммолар, хизмат сифати ва бошқа масалаларга тааллуқлидир.

Мазкур мурожаатларда, ойлик абонент тўловини тўлаш учун ҳисобда етарли маблағ бўлмаган ҳолда, абонентларнинг розилигисиз автоматик тарзда кунлик тариф режасига уланиши, кунлик тўлов ечиб олинганидан сўнг трафикдан фойдаланиш имконияти берилмаётганлиги ҳамда бошқа ноқулайликлар мавжудлиги билдирилмоқда.

Таҳлилларга кўра, кунлик абонент тўлови “Yana”, “Hammasi ZO‘R”, “Multi Kuch” ҳамда яна 10 га яқин тарифларда қуйидаги шартлар амал қилади:

— Ойлик абонент тўловини ечиш пайтида маблағ етарли бўлмаса, автоматик равишда кунлик абонент тўлови (2000 сўм) ечилади;
— Кунлик абонент тўлови автоматик ечилади ва уни рад этиш ёки ўчириш имконияти мавжуд эмас;
— Кунлик тўлов тўлиқ амалга ошмаса, ҳисоб минусга туширилади ва рақам блокланади. Блокланган ҳолатда тақдим этилган трафикдан фойдаланиш имконияти берилмайди. Блокдан чиқиш учун балансни ижобий ҳолатгача тўлдириш керак;
— Кунлик абонент тўлови, абонент ҳисобида ойлик тўлов учун етарли маблағ тўплангунча автоматик тарзда ечилади. Маблағ етарли бўлганда, ойлик тўлов ечилиб, тўлиқ ойлик пакет тақдим этилади. Кейинги ойлик тўлов муддати шу санадан бошлаб бир ойга сурилади.

Шунингдек, амалдаги (фақат янги уланишлар учун) Standart, Yashin, Aniq, Erkin, Start тариф режаларида ҳам абонент балансида бир ойлик абонент тўлови учун етарли маблағ бўлмаса унда бир кунлик абонент тўлови ечилади.

Қайд этилишича, кунлик тариф режасини ихтиёрий равишда ёқиш ёки ўчириш, хизматни рад қилиш имконияти истеъмолчида мавжуд эмас. Мазкур кунлик тариф режасининг қўлланилиши истеъмолчилар ҳуқуқлари камситилишига ва бир қатор қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишига олиб келмоқда. Хусусан:

— Балансда кунлик тўлов учун маблағ етарли бўлмаганда, ҳисоб минусга туширилиб, рақам блокланмоқда;
— Баланс минусга ечилганлиги натижасида рақам блокланмоқда. Блок ҳолатида эса, кунлик абонент тўлови доирасида тақдим этилган трафикдан фойдаланиш имкони тақдим этилмаяпти. Яъни, 2000 сўм ҳисобига сотиб олинган кунлик трафикдан фойдаланиш имконияти берилмасдан, кўрсатилмаган хизмат учун ҳақ олинмоқда;
— Кунлик абонент тўлови автоматик ечилади – уни ўчириб бўлмайди. Бу ҳолатда, истеъмолчилар кунлик абонент тўлови хизматдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда;
— Истеъмолчиларга кунлик тарифдан фойдаланишни ихтиёрий танлаш, ёқиш ёки ўчириш имконияти мавжуд эмас.

Юқоридагиларга асосан, истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида айрим тариф режаларининг ойлик ва кунлик абонент тўловини ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Қўмита томонидан “UNITEL” МЧЖга кўрсатма хати юборилди.

Бунда:

— Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.
— Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.
— Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш.

1201
0

Комментарии