• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июня 2025

Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти

Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти

239
0

Amirsoy қиш мавсумигача ёниб кетган ресторанни тиклашни режалаштирган

Оромгоҳ Матбуот хизмати воқеа юзасидан расмий изоҳ берди. Дам олиш масканининг бошқа инфратузилма объектлари ҳам меъёрида ишлаётганини таъкидлади.

Аввалроқ, 10-июнга ўтар кечаси Amirsoy оромгоҳи ҳудудидаги ресторан биносида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Оромгоҳ Матбуот хизмати ёнғин тахминан соат 01:30 да Alpina ресторани биносида бошланганини маълум қилди. Alpina дам олиш маскани хизматлари воқеа юзасидан зудлик билан Бўстонлиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар берган.

Қайд этилишича, дам олиш маскани ходимлари мажмуада мавжуд техника ва жиҳозлардан фойдаланган ҳолда ёнғинни ўчиришга киришган. Тез орада ўт ўчириш бригадалари воқеа жойига етиб келди ва қисқа вақт ичида ёнғинни ўраб олган. Бироқ, асосан ёғочдан қурилган ресторан биносини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

"Alpina ресторани суғурталанган эди. Яқин кунларда реставрация ишлари бошланади. Қиш мавсуми бошланишига қадар ресторан фаолиятини тиклаш учун барча имкониятларни ишга солиш ниятидамиз", — дейилади хабарда.

Дам олиш маскани маъмурияти шунингдек, бошқа инфратузилма объектлари ҳам одатдагидек ишлашда давом этишини қўшимча қилди.

239
0

Комментарии