• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июня 2025

Академик лицейлар учун қабул жараёнлари бошланди

9 синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланди.

743
0
Сайтдан скирншот

10 июндан 2025/2026 ўқув йили учун академик лицейларга умумтаълим мактабларининг жорий йил 9 синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида тизимга ID карта ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома маълумотларини киритиш билан бирга қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда (PDF, JPEG) юклашлари лозим:

— 3,5х4,5 см ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
— Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар — фан олимпиадаси ғолиби эканлигини тасдиқловчи диплом, чет тили ва умумтаълим фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификат (мавжуд бўлса).

Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда:

ўзлари танлаган учтагача академик литлицейнингттадан мос йўналишини танлаши (бунда таълим тили бир хил бўлиши керак) ва қайси чет тилидан кириш тест синовини топширишини белгилайди.

Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади. Қабул жараёнлари 10 июлга (шу куни ҳам) қадар давом этади.

Қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни академик лицейларда ташкил этилган «Маслаҳат марказлари» ёки вазирликнинг @eduuzuniversalbot'и орқали олиш мумкин.

Қабул квотаси билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

743
0

Комментарии