• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 июня 2025

Самарқандда 1,5 миллиард сўмлик сифати кафолатланмаган спиртли ичимликлар аниқланди

Вилоятдаги дўконлардан бирида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган спиртли ичимлик топилди.

1171
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти Матбуот хизмати хабар қилди.

Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритувчи “Q.I.” МЧЖ раҳбари И.Р. ва бошқалар МЧЖ савдо дўконида тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик 122 турдаги жами 27 339 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1171
0

Комментарии