• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 9 июня 2025

Узоқ давом этган ёмғир туфайли 8 та ҳудудда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет яқин кунларда об-ҳавонинг ёмонлашиши муносабати билан фавқулодда хабар берди.

1058
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 10–16 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ҳамда Хонобод шаҳрида сел ва сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

"Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқароларни, дам олувчиларни, шунингдек, ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирамиз. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор. Бу ҳолат айрим ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин", - дейилади хабарда.

1058
0

Комментарии