• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 13 октября 2020

Сирдарёда газдан қарздорликни ундирмоқчи бўлган ходим пичоқланиб вафот этди

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

2038
0
Facebook

Ижтимоий тармоқларда газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилиши оқибатида воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган. 

Бош прокуратура ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Аниқланишича, 09 октябрь куни тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖда метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.  

Қайд этилишича, улар ўртасида низо вужудга келган. Ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган, сўнгра К.Ф. пичоқни олиб қўйиб Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё тумани ИИБ томонидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

2038
0