Сурхондарё вилоятида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида "Сангардак" туристик маркази барпо этилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Умумий қиймати 913,3 млрд сўм бўлган ушбу лойиҳа 615 гектар майдонни қамраб олади.
Марказда:
21 та ресторан, кафе ва барлар;
296 та савдо нуқтаси;
Меҳмонхоналар 4 та 3 юлдузли, 2 та 5 юлдузли;
10 та меҳмон уйлари;
Санаторий, маданий ҳордиқ маскани;
1,6 км дор йўли, "зип лайн" ва пикник ҳудудлари қурилади.
Бугун, 9 июнь куни вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов "Сангардак" туризм мажмуаси ва "Нилу" маҳалласини туризм қишлоғига айлантириш лойиҳалари ижроси билан танишди. Лойиҳалар халқаро талаблар асосида, сифатли ва самарали амалга оширилиши таъкидланди.
Хусусан, "Сангардак" туризм маркази лойиҳасини амалга оширувчилар – "Турон" банк, туризм соҳаси мутасаддилари ҳамда ташаббускор тадбиркорлар лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан ахборот берди.
Туризм маркази ва туризм қишлоғи ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудуддаги инфратузилмани яхшилаш юзасидан келгусидаги вазифалар белгиланди.
Комментарии