• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Бизнес 9 июня 2025

Ўзбекистонлик аёл тадбиркорлар Ҳиндистонда $13 млнлик шартномаларга эришди

Келишувларнинг асосини таълим, ҳуқуқ ва логистика йўналишлари ташкил этган.

736
0

Маълум қилинишича, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова бошчилигида Ўзбекистон аёл тадбиркорлари Ҳиндистонда хизмат сафари билан бўлишди.

Ташриф давомида бир қатор муҳим бизнес тадбирлар, форумлар ва B2B учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувлар доирасида тадбиркор аёллар Ҳиндистон ҳамда Марказий Осиё давлатларидан келган 200 дан ортиқ ишбилармонлар билан мулоқот қилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга эришдилар.

Жумладан:

“MaxFarm” МЧЖ раҳбари Г.Аҳмедова “Gokal International” клиникаси билан тиббиёт маҳсулотлари импорти бўйича 3 млн долларлик шартнома тузди.

“Life Medium” МЧЖ раҳбари Н.Умарбекова тиббиёт, ҳуқуқ ва логистика йўналишидаги 9 та компания билан жами 1 млн долларлик келишувларга эришди.

“Nurtex” МЧЖ раҳбари М.Ташмуҳаммедова махсус тиббий кийимларни экспорт қилиш бўйича 2,5 млн долларлик шартнома имзолади.

“CASHGENICS” МЧЖ раҳбари Ш.Субанова 8 та хорижий компания билан ишлаб чиқаришни кенгайтириш юзасидан 3,5 млн долларлик келишувлар тузди.

“LaSposa” тўй либослари салони раҳбари Ю.Мавлянова “Vasha Varma” компанияси билан мато импорти бўйича 1 млн долларлик шартномага эришди.

“MPA International” агентлиги раҳбари Н.Тожибоева таълим соҳасида 3 та ташкилот билан ҳамкорлик келишуви тузди.

“Artatex” МЧЖ раҳбари Н.Бекмуратова “AGROGIAM” компанияси билан текстиль соҳасида 2 млн долларлик келишувни амалга оширди.

“Бундай халқаро ҳамкорликлар нафақат миллий бизнесни ривожлантириш, балки Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади”,- дейилади хабарда.

736
0

Комментарии