Ижтимоий тармоқларда пиёдалар йўлакчасида расмга тушаётган бир гуруҳ талабаларнинг акс этган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат пойтахтнинг Юнусобод туманида Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари иштирокида содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузган ушбу талабаларга нисбатан МЖтКнинг 138-моддасига биноан, маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Комментарии