• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 июня 2025

“Humans Mobile” Сингапур компанияси Ўзбекистонга қарши даъво аризаси киритди

Марказий банк расмий муносабат билдириб, ҳолат тафсилотларини очиқлади.

1109
0
Яндекс

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Humans Mobile PTE LTD” (Сингапур) компаниясининг Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича халқаро марказда Ўзбекистонга қарши арбитраж жараёни расман бошланганлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Марказий банк расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, даъво аризаси 2025 йил 20 май куни Жаҳон банки қошидаги Инвестиция низоларини ҳал қилиш халқаро марказига ( (ICSID) топширилган ва у иш юритувига қабул қилинган. Арбитраж низоси мазмунан кўриб чиқишга тайёргарлик жараёнида экани айтилди.

Маълумот ўрнида, “Мароқанд” АЖ тўлов ташкилотида фуқароларнинг пуллари қонунчиликда савдоси ва хизмат кўрсатилиши тақиқланган хизматларга (қимор ўйинлар) ўтказилганлиги сабабли, ушбу тўлов ташкилотининг айрим тўлов хизматларини амалга ошириши 2024 йил 25 сентябрдан бошлаб олти ой муддатга чекланган ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятида аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган эди.


1109
0

Комментарии